Ижро маҳоратларини намойиш этишди

Сирдарё вилоятида Ўзбекистон давлат филармонияси ташаббуси билан ташкил этилган “Филармония ёш ижодкорлари Республика кўрик танлови”нинг вилоят босқичи вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтди. Ушбу тадбир ёш ижодкорлар учун ўз истеъдодларини намоён қилиш ва ижодий салоҳиятларини янада ривожлантиришда муҳим майдон бўлди.