Иқлимга чидамли сув бошқаруви — глобал ҳамкорлик талаби

Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларини самарали ва барқарор бошқариш масаласи тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Айниқса, трансчегаравий дарё ҳавзаларида сувдан оқилона фойдаланиш, экологик мувозанатни сақлаш ҳамда иқлимга мослашувчан бошқарув механизмларини жорий этишда халқаро ҳамкорлик муҳим омил ҳисобланади. Шу мақсадда мамлакатимизда мазкур йўналишда қатор амалий ташаббуслар ва ҳамкорлик лойиҳалари изчил амалга оширилмоқда.