Қримда зилзилани эрта аниқлашга хизмат қиладиган муваққат сейсмик станция ўрнатилади. Бу амалиёт орқали жанубий қирғоқ сейсмик фаоллигини ўрганиш режалаштирилган. Қрим астрофизика обсерваторияси директори ўринбосари, физика-математика фанлари доктори Александр Волвач ТАСС агентлигига билдиришича, дастлабки станциялар жорий йилнинг ўзидаёқ ўрнатилади.