Швейцарияда аҳоли сонини чеклаш бўйича референдум ўтказилади

Июнда Швейцарияда миграция қоидаларини қаттиқлаштириш орқали аҳоли сонини 10 млн кишигача чеклаш бўйича референдум бўлади. Референдум тарафдорларига кўра, мамлакатда аҳоли ҳаддан ташқари кўпайгани инфратузилма зўриқишига, ижара нархлари ошишига ва маҳаллий ўзликнинг йўқолишига олиб келган.