Ҳар бир шаҳар ва туманда IТ парк

Фарғона вилоятининг ҳар бир туман ва шаҳарларида IТ парклар очиляпти. Бу анъана Марғилон шаҳри, кейин Тошлоқ туманида бошланган эди. Мана энди Бешариқдан тортиб Қувагача ёшларга ақлий ривожланишнинг энг муҳим омил ва шароитлари яратилди. Мазкур марказлар ҳудудда рақамли инфратузилмани мустаҳкамлаш, ёшларнинг замонавий касбларга бўлган қизиқишини ошириш ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.