Соат 01:00 да ҳам Тошкент-Поп йўналишида қўшимча темирйўл рейси ташкил этилади

Қамчиқ довони ёпилгач, ўз манзилига етолмаган йўловчилар учун соат 01:00 да ҳам Тошкент-Поп йўналишида қўшимча темирйўл рейси ташкил этилади. Попга боргач, поезд водийдан Тошкентга кетаётган йўловчиларни ҳам олиб қайтади, дея маълум қилди ФВВ. Довонда кечки соатларда 12 та қор кўчкиси аниқланган.