Заҳириддин Муҳаммад Бобур бадиий ижоднинг ранг-баранг жанрларида қалам тебратган буюк сиймодир. Унинг баракали ижоди асрлар мобайнида тарихнинг ёрқин саҳифаларини ташкил қилиб келмоқда. Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллигига бағишланган “Бобур юрган йўлларда” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.