Ўзбекистонда кўп ўлчовли камбағаллик бўйича ҳисоб-китоблар, жумладан, ҳудудлар кесимида тайёрланмоқда

Ўзбекистонда камбағаллик чегарасини белгиловчи минимал истеъмол харажатлари, эълон қилиш муддати 20 январгача бўлишига қарамай, ҳалигача очиқланмади. ИМВ бу кўрсаткичнинг инфляциядан фарқ қилиши сабабларини тушунтириб, кўп ўлчовли камбағаллик кўрсаткичини жорий этиш ишлари кетаётганини билдирди.