Жанубий Корея ва АҚШ мудофаа ҳамкорлигининг жуда муҳим, аммо ҳар доим кўзга ташланавермайдиган йўналиши – логистика масаласини кун тартибига чиқарди. Сеулда ўтган учрашувда томонлар қўшма таъминот ва ҳарбий қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш йўлида қўйиладиган аниқ қадамларни белгилаб олди. Бу ҳақда “Yonhap” ахборот агентлиги маълум қилди.