Европа Иттифоқи етакчиларининг норасмий саммити арафасида Италия, Германия ва Бельгия расмийлари қўшма ҳужжат эълон қилиб, рақобатбардошликни ошириш бўйича кескин ислоҳот таклиф қилди. Рим, Берлин ва Брюссель бизнесни қўллаб-қувватлаш, сармоя оқимини кучайтириш ҳамда ягона бозорни мустаҳкамлаш устувор вазифа, деб билади. Бу ҳақда ANSA ахборот агентлиги хабар берган.