«Бу — конвертация очилишига тенг қадам». Зафар Ҳошимов — сертификатлаштириш тизими ислоҳоти ҳақида

Тадбиркорлар сертификатлаштириш ва маҳсулотни баҳолаш соҳасида бозор назоратига ўтишни қўллаб-қувватлади. Зафар Ҳошимов бу ислоҳотни валюта конвертациясининг очилишига қиёслади. Унга кўра, бу саноатни модернизация қилиш учун пойдевор ва ҳақиқий бозор иқтисодиёти сари ташланган қадам бўлади.