Корхоналарни текшириш ўрнига бозор назорати: Ўзбекистонда назоратнинг янги модели тайёрланмоқда

Техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини ислоҳ қилиш лойиҳасидан корхоналар устидан давлат назоратидан воз кечиш ва хавфлар таҳлилига асосланган бозор назорати моделига ўтиш ўрин олди. Шунингдек, унда мажбурий сертификатлаштиришдан воз кечиб, маҳсулот мувофиқлигини декларациялаш тизимига ўтиш мавжуд.