Андижон вилоятида тадбиркорни ёлланма қотил орқали ўлдиришни режалаштирган гуруҳ аъзолари ушланди. Улар қотилга келишилган 1500 доллардан дастлабки пулни бераётган вақтда қўлга олинган. Ҳолат юзасидан қасддан одам ўлдиришга суиқасд моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.