Якшанба куни ҳарорат +22 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Якшанба куни ҳарорат кечаси +5…+10, кундузи +17…+22 даража атрофида бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин.