Alhadaya биологик фаол қўшимчаси рекламасида қонун бузилиши юзасидан молиявий жарима қўлланилди

Рақобат қўмитаси Alhadaya БФҚ рекламасида аниқланган қонун бузилиши юзасидан молиявий жарима қўллади. Қўмитага кўра, рекламада мазкур БФҚга хос бўлмаган таъсир хусусиятлари тилга олинган ва унинг «терапевтик самарадорлиги ва касалликларни енгиллаштириши» ҳақида чалғитувчи маълумотлар берилган.