Тошкент ва Нукусда ягона концепция асосида креатив парклар ташкил этилади

Президентга Тошкентдаги Креатив индустрия боғи концепцияси тақдимот қилинди. Унинг таркибига боғ, халқаро дастурлаш тармоғи мактаби, бук-кафе, кино ва видео ишлаб чиқариш зоналари ва бошқа объектлар киради. Бундай кластерлар Янги Тошкент ва Нукусда ҳам пайдо бўлади.