Марказий Осиё ва Германия ҳамкорлиги ривожланади

Берлинда Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар ўзаро алоқа жадал ўсиш суръатини намоён этаётганини таъкидлаб, “Марказий Осиё – Германия” форматида шерикликни янада ривожлантиришга тайёрликларини тасдиқладилар.