Маск Ойда қураётган шаҳар қандай яшайди?

“SpaceХ” асосчиси Илон Маск кейинги ўн йил ичида барпо этишни ваъда қилган Ойдаги шаҳар қуёш энергияси билан ишлашини айтди. Маълумки, миллиардер душанба куни келгуси ўн йилликларда Ой ва Марсда шаҳарлар қуриш, дастлаб Ернинг сунъий йўлдошига эътибор қаратиш режасини эълон қилди. Унинг аниқлик киритишича, “SpaceХ” аллақачон Ойда ўзини ўзи таъминлайдиган шаҳар қуришга эътибор қаратган, бунга ўн йилдан камроқ вақтда эришиш мумкин. Шунингдек, компания Марс сайёрасида шаҳар тиклаш мақсадидан ҳам воз кечмаганини таъкидлаб, айни йўналишда тахминан 5-7 йилда иш бошланишини айтди.