Гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди

Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда, Хўжаобод тумани ҳудудида ҳаракатланаётган, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам судланган шахсга тегишли “BYD” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.