Январда Ўзбекистонда иккиламчи уй-жойнинг ўртача нархлари ўсиши 0,9 фоизга етди, Тошкентда эса 0,6 фоизгача секинлашди

Январда Ўзбекистонда иккиламчи уй-жой ўртача нархлари нисбатан мўътадил сақланиб, 0,9% га ўсди, йиллик ҳисобда ўсиш 8% га етди. Тошкентда иккиламчи уй-жой нархлари 0,6% гача секинлашди, айни пайтда йиллик ҳисобда ўсиш 2% гача тезлашди. Пойтахтда янги қурилган уй-жой нархлари сезиларли (+9%) ўсди.