Ўзбекистонда маҳаллий корхоналар учун хомашё импорти божлари тўлиқ қайта кўриб чиқилади
Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга маҳаллий корхоналар учун хомашё импортига тегишли божларни тўлиқ қайта кўриб чиқишни топширди. Президент кичик корхоналарнинг хомашёга эҳтиёжини аниқлаб, хомашё захирасини шакллантириш вазифасини қўйди.