Оҳангаронда қиймати 30 млн доллар ва йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 87 млн долларни ташкил этувчи Premier маиший техника корхонаси қурилиши якунланмоқда. Ҳозир Ўзбекистонда бу каби корхона иккита, Марказий Осиёда эса тўртта. Корхона ишлаб чиқариш ҳажми бўйича улар орасида 2-ўринда туриши кутилмоқда.