Номзод сайловчиларга сайловолди дастурини тақдим этди

Сирдарё вилояти Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўрин учун ўтказилаётган сайловлар доирасида Гулистон шаҳрида сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда O‘zLiDeP томонидан “8-Маданият” сайлов округи бўйича депутатликка кўрсатилган номзод — Эркинжон Турдимов иштирок этиб, ўз сайловолди дастурини тақдим этди.