14 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 14 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, туман тушади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-7, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.