Маҳаллийлаштириш лойиҳаларига 10 йилгача муддатга хорижий валютада 6%, миллий валютада 12% ставкада кредит ажратилади. Тадбиркорларга илғор технологиялар трансфери учун 1 миллион долларгача, саноат стартаплари учун 1 миллиард сўмгача компенсация берилади.