«Давлат манфаатлари дўстликдан устун». Жапаров Ташиевни нега ишдан олганини тушунтирди

Садир Жапаров МХДҚ раҳбари Қамчибек Ташиевни ишдан бўшатиш қарорини жамиятдаги бўлинишнинг олдини олиш истаги билан изоҳлади. Унга кўра, низо парламентда чиққан: у ерда депутатларни тарафларга ажратиш, «генерал» билан қўрқитиш, кейин эса муддатидан олдин сайловлар ўтказиш учун имзо тўплаш бошланган.