Январдаги инфляциянинг 13 фоизи гўшт ҳиссасига тўғри келди: президент озуқа базасини кенгайтириш топшириғини берди

Январда йиллик инфляция 7,2% бўлди, нархлар ўсишининг 13 фоизи гўшт маҳсулотларига тўғри келди. Деҳқон хўжаликларида ишлаб чиқариш ҳажми қисқариши ва импорт кескин ўсиши фонида президент озуқа экинлари майдонини кўпайтириш ва четдан етказиб беришга бўлган боғлиқликни камайтириш топшириғини берди.