Ўлмас Темур: “Театр қиммат, чунки у тирик!”

Театр – бу шунчаки саҳна эмас. Бу миллатнинг ўзини англаш майдони. Жадидлар бир аср аввал шуни жуда яхши тушунган: халқни уйғотиш учун фақат мақола ёки дарс етарли эмас. Театр керак. Чунки саҳнада айтилган гап юракка тезроқ етиб боради. Беҳбудий, Авлонийлар театрни миллат кўзгуси, жамиятни ўзгартирувчи энг кучли восита деб билган.