Боғдорчилик ва узумчилик соҳасидаги ишлар таҳлил қилинди

Мамлакатимизда боғдорчилик, узумчилик соҳаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу йўналишдаги илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш, янги экспортбоп навларни яратиш, мева ва узум навларининг генофондини сақлаш ва бойитиш, соҳада халқаро ҳамкорликни кучайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.