Марказий ва Жанубий Осиё: тарихий ришталар ва янги геосиёсий уйғониш

Тошкент давлат шарқшунослик университетида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази ҳамда Барқарор ривожланиш маркази ҳамкорлигида “Марказий ва Жанубий Осиё: тарихий алоқалар, замонавий ҳамкорлик ва тараққиёт истиқболлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир икки минтақа ўртасидаги кўп асрлик тарихий алоқалар, бугунги ҳамкорлик йўналишлари ва истиқболдаги стратегик вазифаларни атрофлича муҳокама қилишга бағишланди.