Зарафшонда олий таълим имкониятлари янада ошди

Сўнгги йилларда “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ҳамда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ўртасида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси, муҳандис кадрларни тайёрлаш, “Касб эгаси” дуал таълим тизими асосида талабалар амалиётини комбинат бўлинмаларида олиб бориш, битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.