Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор вакиллари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда “Хавфсиз маҳалла” тадбири доирасида ўтказилган амалиёт давомида аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган йирик партиядаги дори воситалари фош этилди.