Февралда аҳолига бензин ва ёқилғи ҳамда коммунал хизматлар арзонлашгани энг кўп сезилди

Февралда аҳоли томонидан сезилган инфляция сезиларли ўзгармади — 11,6% (-0,1%). Респондентларга кўра, бензин ва ёқилғи, коммунал хизматлар, йўл кира ва ташиш хизматлари энг кўп арзонлашди. Мева ва сабзавотлар, тухум, шакар ва қандолат маҳсулотлари қимматлашганини қайд этганлар улуши кўпайди.