Амир Темур хиёбони таъмирлаш ишлари учун вақтинча ёпилади

Тошкентдаги Амир Темур хиёбони ободонлаштириш ишлари учун 23 мартдан 7 апрелга (шу куни ҳам) қадар ёпилади. У саркарданинг 690 йиллиги муносабати билан қайта очилади. Майдон атрофида транспорт ҳаракати чекланмайди, унга олиб чиқувчи метро бекатлари ёпиқ бўлади.