Туркиянинг Измир шаҳрида 4-қаватдан қулаган ўзбекистонлик 22 ёшли Севдора Ҳакимжонова, муолажаларга қарамай, шифохонада вафот этди. Марҳуманинг жасади Истанбул-Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда. Қулаш ҳодисаси қандай рўй бергани ҳақида ҳамон расмий маълумот йўқ.