Амир Темур ва Бобо Сунгу: Андхуддаги тарихий учрашувнинг сиёсий ва маънавий моҳияти
UzA

Амир Темур ва Бобо Сунгу: Андхуддаги тарихий учрашувнинг сиёсий ва маънавий моҳияти

Буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг бой илмий-адабий мероси нафақат сўз санъати, балки теран тарихий мушоҳада манбаи саналади. Муаллиф ўз асарларида воқеликни шунчаки қайд этмайди. У давлатчилик илдизлари, саркардалик маҳорати ва адолат мезонларини чуқур таҳлил қилади. Олимнинг машҳур “Насойим ул-муҳаббат” асари бунинг яққол исботидир. Ушбу нодир манбада етти юз етмиш нафар улуғ шайхнинг ҳаёт йўли баён қилинган. Асардаги етмиш тўққиз ўринда ҳукмдорлар ҳаётига оид ниҳоятда ҳаққоний, ҳаётий манзаралар чизилади. Навоий давлат раҳбарларининг адолатпарварлиги, раият ҳаққини таниши ва ҳақиқатни англаш эҳтиёжини биринчи ўринга қўяди.

Go to News Site