Collector
Момақалдироқ товушли қурол: Амир Темур давридаги оғир артиллерия тарихидан | Collector
Момақалдироқ товушли қурол: Амир Темур давридаги оғир артиллерия тарихидан
UzA

Момақалдироқ товушли қурол: Амир Темур давридаги оғир артиллерия тарихидан

Ватанимизнинг ҳарбий тарихини ўрганиш жараёнида муҳим бир ҳақиқат ойдинлашади. Давлатимиз ўтмишида қурол-яроғ ясаш санъати фақат қилич ва қалқон билан чекланмаган. Турон заминида ўточар ускуналарнинг пайдо бўлиши бевосита Соҳибқирон Амир Темур номи билан боғлиқдир. Буюк саркарда ўз қўшинининг қудратини ошириш мақсадида доимо ноёб кашфиётларга таянган. Унинг лашкарида ўт сочиб, рақибни пароканда қилувчи дастлабки тўплар кенг қўлланилган. Бундай жанговар воситалар тарихда “раъд” номи билан машҳур бўлган. Мазкур даҳшатли қурол илк бор 1379 йилда қатъий синовдан ўтказилди. Амир Темурнинг Хоразмга қилган тўртинчи юриши вақтида бу ускуна жангга киритилди. Мустаҳкам Урганч қалъасини қамал қилиш чоғида айнан шу янгилик ҳал қилувчи аҳамият касб этган.

Go to News Site