«Артемида II»: «Орион» кемаси Ой сари парвоз траекториясига чиқди
«Артемида II» миссияси доирасида тўрт нафар астронавт билан Ой сари учаётган «Орион» космик кемаси транслунар орбитага ўтди. 1972 йилдаги «Аполлон-17» парвозидан бери илк бор инсонлар Ер орбитасини тарк этди.