UzA
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 7 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 13-15, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
Go to News Site