Тошкентнинг Яккасарой туманида Cobalt йўлни кесиб ўтаётган 78 ёшли пиёдани уриб кетди. Ҳодиса оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.