Collector
Беш йилда кибержиноятлар 68 бараварга кўпайган | Collector
Беш йилда кибержиноятлар 68 бараварга кўпайган
UzA

Беш йилда кибержиноятлар 68 бараварга кўпайган

Сўнгги йилларда кибермаконда содир этилаётган жиноятлар сони ортиб бормоқда. Хусусан, охирги беш йилда кибержиноятлар 68 бараварга кўпайган. Бу турдаги ҳуқуқбузарликлар бўйича мурожаатлар сони 34 бараварга ошган. 2019 йилда ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар тури 18 та бўлган бўлса, ҳозирда 65 тага етган. Ачинарлиси, бу турдаги жиноятлар умумий жиноятларнинг қарийб ярмини ташкил этмоқда.

Go to News Site