Collector
Тошкентда маъданли сувлар ишлаб чиқариш қачондан бошланган? | Collector
Тошкентда маъданли сувлар ишлаб чиқариш  қачондан бошланган?
UzA

Тошкентда маъданли сувлар ишлаб чиқариш қачондан бошланган?

Ўн тўққизинчи асрнинг сўнгги чораги ва йигирманчи аср бошларида Туркистон ўлкасида иқтисодий муносабатлар ўзгарди. Бу даврда юртимизга кириб келган турли хил саноат соҳалари маҳаллий аҳолининг дунёқарашини янгилади. Тошкентдек аҳолиси тез ўсиб бораётган улкан шаҳарда тоза ичимликларга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ортган эди. Хорижлик сармоядорлар ўзларининг монопол ҳуқуқларидан фойдаланиб, янги бозорни тўлиқ эгаллашга интилди. Аммо ўта зийрак ва тадбиркор миллий ишбилармонларимиз уларга муносиб жавоб қайтара олди. Бунинг энг ёрқин исботини Тошкент шаҳридаги сунъий маъданли сувлар ишлаб чиқариш соҳаси мисолида кўриш мумкин.

Go to News Site