Collector
“Тайметов. Ғалаба парвози” ҳужжатли фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди | Collector
“Тайметов. Ғалаба парвози” ҳужжатли фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
UzA

“Тайметов. Ғалаба парвози” ҳужжатли фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди

“Тайметов. Ғалаба парвози” ҳужжатли фильми “Uzbekistan Airports” компанияси томонидан ўзбек авиацияси тарихига бағишланган муҳим лойиҳа ҳисобланади. Фильм ўзбек авиациясининг афсонавий вакили, Ўзбекистоннинг илк ҳарбий ва фуқаро учувчиси, синовчи-учувчи ҳамда Тошкент аэропортининг биринчи директори бўлган Абдусамат Тайметов ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Осмонни болалигидан орзу қилган инсоннинг матонати, жасорати ва ватан олдидаги хизматлари фильмнинг асосий ғоясига айланган.

Go to News Site