UzA
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 10-12 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 32-34 даража иссиқ бўлади.
Go to News Site