UzA
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 26 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 10-12 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 16-18, кундузи 28-30 даража илиқ бўлади.
Go to News Site