30 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

30 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 30 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.

Осиё Тараққиёт банки Ўзбекистондаги йўл қурилиши учун 233 млн доллар кредит ажратди

Осиё Тараққиёт банки Ўзбекистондаги йўл қурилиши учун 233 млн доллар кредит ажратди

Осиё Тараққиёт банки матбуот хизматининг хабар беришича, Осиё Тараққиёт банки Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (МОМИҲ)-2 коридорининг асосий қисмини модернизация қилиш лойиҳасини тасдиқлади.

Иқтисодиёт вазирлиги «Ташаббусли бюджет»да овоз бериш учун мукофот ваъда қилаётган фирибгарлар ҳақида огоҳлантирди

Иқтисодиёт вазирлиги «Ташаббусли бюджет»да овоз бериш учун мукофот ваъда қилаётган фирибгарлар ҳақида огоҳлантирди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фуқароларни «Ташаббусли бюджет» платформасида овоз бериш учун пул мукофотлари ҳақидаги ваъдалaрга ишонмасликка чақирди. Вазирликка бу йўл билан алдaнган юзлаб фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган.

Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон кўчасида қурилган ерости автомобиль йўлини бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон кўчасида қурилган ерости автомобиль йўлини бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасида қурилган янги ерости автомобиль йўлини кўздан кечирди. Ерости йўлининг узунлиги 468, кенглиги 25 метр. Туннелнинг усти яшил ҳудудга айлантирилиб, «Янги Ўзбекистон» боғи билан Олимпия шаҳарчаси ўртасида пиёдалар хавфсиз ҳаракатланана олади.

Россияда муҳожирларга сохта ҳужжатлар тайёрлаб бериш билан шуғулланган Ўзбекистон фуқароси қамалди

Россияда муҳожирларга сохта ҳужжатлар тайёрлаб бериш билан шуғулланган Ўзбекистон фуқароси қамалди

Россиянинг Камчатка ўлкасида муҳожирларга қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб бериш билан шуғулланган Ўзбекистон фуқароси 1 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этилди. У шериги билан паспортларга Россия давлат чегарасидан ўтганлик ҳақида сохта муҳр ва сана қўйган, шунингдек, миграция карталарини сохталаштирган.