Ўзбекистон 2025 йилда Россия гази импортини 2 млрд куб метрга оширади

Ўзбекистон 2025 йилда Россия гази импортини 2 млрд куб метрга оширади

Россия ҳукуматига кўра, «Газпром» Ўзбекистонга шартнома бўйича йилига 7,7 млрд куб метр табиий газ етказиб беришда давом этмоқда. Бу 2024 йилда етказиб берилганидан 2 млрд куб метр кўп (5,64 млрд куб эди).

Самарқандда Қорадарё дарёсидан қум-шағал қазиб олганлар табиатга 43 млрд сўм зарар етказди

Самарқандда Қорадарё дарёсидан қум-шағал қазиб олганлар табиатга 43 млрд сўм зарар етказди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида «М.М.М.Н» фермер хўжалиги Қорадарё дарёсидан қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиб, табиатга 43,12 миллиард сўм миқдорида зарар етказгани аниқланди. Техника воситалари жарима майдонига жойлаштирилди. Тегишли ҳужжатлар вилоят прокуратурасига юборилди.

Футзалчиларимиз Қозоғистон жамоасини мағлуб этди

Футзалчиларимиз Қозоғистон жамоасини мағлуб этди

Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида Ўзбекистон ва Қозоғистон футзал терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўртоқлик ўйини мақомида ўтказилган бўлса-да, муросасизлиги билан ажралиб турди. Бу ўйин натижасида ҳам ўз аксини топди.