16 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

16 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Аҳолига тезак ёқишни маслаҳат берган Қумқўрғон ҳокими, автомактаб битирувчилари учун электрон гувоҳнома, 4 ноябрдан бошланадиган кузги таътил, E-8 визаси бўйича ўзбекистонликларни қабул қиладиган Жанубий Корея ва бошқалар — Gazeta’нинг кунлик дайжестида.

Трамп Путин билан Будапештда учрашишини айтди, сана номаълум

Трамп Путин билан Будапештда учрашишини айтди, сана номаълум

Ўзаро телефон мулоқотидан сўнг Дональд Трамп Владимир Путин билан Будапештда учрашишини эълон қилди. Кремль буни тасдиқлади, аммо учрашув санаси аниқ эмас. Путин АҚШнинг Киевга Tomahawk қанотли ракеталарини топшириши Россия-АҚШ муносабатларига путур етказишини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Саудия ўртасида яна 10 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Саудия ўртасида яна 10 та ҳужжат имзоланди

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши ҳамда икки давлат Тадбиркорлар кенгашининг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Мамлакатимиз Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Саудия инвестициялар вазири Холид Ал-Фалиҳ ҳамраислигида ўтган мазкур тадбирларда икки томон давлат идоралари ва ишбилармон доираларининг 70 дан зиёд вакили, жумладан "Acwa Power", "Al Muhaidib Group", "Vision Invest", "Al Arkkan", "Data Volt", "Riyadh Cables", "Saudi Tabreed", "AlBawani Holding", "Miahona" синагри йирик компаниялар масъуллари қатнашди.

«Ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олишни хоҳламаяпти». Юнусободда турар жой биносига бириктирилган террасани буза олишмаяпти

«Ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олишни хоҳламаяпти». Юнусободда турар жой биносига бириктирилган террасани буза олишмаяпти

Икки ой аввал Gazeta Юнусобод 8-мавзесида гастрокўча яратиш чоғида турар жой биносининг биринчи қавати деразалари даражасида терраса қурилгани ҳақида ёзганди. Аҳолининг шикоятларига турли идоралар, жумладан, туман ҳокимлиги, аввалгидек, расмий хатлар ёки сукут билан жавоб бермоқда.

“Tashkent Pharma Park” МДҲ ҳудудидан биринчилардан бўлиб "GCC Global Cosmetics Cluster"га аъзо бўлди

“Tashkent Pharma Park” МДҲ ҳудудидан биринчилардан бўлиб "GCC Global Cosmetics Cluster"га аъзо бўлди

Франциянинг Париж шаҳрида “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери глобал ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида "Global Cosmetics Cluster (GCC)" халқаро тармоғига расман аъзо бўлиш бўйича шартнома имзолади. Бу МДҲ ҳудудидан мазкур тармоққа қўшилган илк кластер ҳисобланади.

Чет элда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик болалар Ватанга қайтарилди

Чет элда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик болалар Ватанга қайтарилди

Юртимизда ижтимоий ҳимоя тизими тубдан такомиллашмоқда. Бунда болалар ҳуқуқлари ва уларга бўлган эътибор муҳим аҳамият касб этмоқда. Чет элларда чорасиз қолган болалар босқичма-босқич Ватанга қайтарилиб, тизимли равишда ғамхўрлик кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон ва Британия молиявий институтлари шериклиги ривожланмоқда

Ўзбекистон ва Британия молиявий институтлари шериклиги ривожланмоқда

Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга расмий ташрифи доирасида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Лондонда етакчи молиявий институтлар ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган қатор музокара ва учрашувлар ўтказди.

Жанубий кореялик спорт мутахассислари Тошкентда тақдимот ўтказди

Жанубий кореялик спорт мутахассислари Тошкентда тақдимот ўтказди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида “Bodygen Medical” компанияси мутахассислари иштирокида ўтказилган тадбирда мамлакатимизнинг тажрибали спорт мутахассислари, таниқли спортчилар, мураббий ва шифокорлар иштирок этди.

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистон мероси ҳақидаги видео учун ҳикоячи сифатида Бен Кингслини таклиф қилди

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистон мероси ҳақидаги видео учун ҳикоячи сифатида Бен Кингслини таклиф қилди

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг буюк алломалари ҳақида роликлар тайёрламоқда. Лойиҳа ҳикоячиси сифатида Ибн Сино ролини ижро этган «Оскар» мукофоти совриндори Бен Кингсли таклиф қилинди. Келгусида Морган Фриман, Дензел Вашингтон, Мэл Гибсон ва Анжелина Жолини жалб қилиш режалаштирилмоқда.