
«Чанқовузчига нон йўқ». Чанқовуз ясовчи уста ҳикояси
Gazeta ва Uklon ҳамкорликда бошлаган «Отамерос» лойиҳаси авлоддан авлодга ўтиб, бугунгача етиб келган, аммо замон тараққиёти билан аҳамиятини йўқотиб бораётган касблар ва тақдири шу касбларга туташ ўз ишининг усталарига бағишланади. Бу галги қаҳрамон — чанқовуз ясовчи уста Эркин Мусулмонов.