Ливан суди марҳум етакчининг ўғлини гаров эвазига озод қилади

Ливан суди марҳум етакчининг ўғлини гаров эвазига озод қилади

Ливан суди Ливиянинг марҳум раҳбари Муаммар Қаддофий (1942-2011)нинг ўғли Ҳаннибал Қаддофийни 11 миллион доллар гаров эвазига озод қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Тергов судьяси 17 октябрь куни Адлия саройида ўтказилган сўроқдан сўнг шундай хулосага келди. Бу ҳақда маҳкумнинг адвокати журналистларга маълум қилди.

Саноат ярмаркаси ва Инвестиция форуми ўз ишини бошлади

Саноат ярмаркаси ва Инвестиция форуми ўз ишини бошлади

Нукусдаги “Оққуш” мажмуасида Табиий ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш, нефть-кимё саноат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, мебелсозлик, электроэнергия ва электротехника маҳсулотлари саноатига ихтисослашган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ва Инвестиция форуми ўтказилмоқда.

Ҳаётга янгича қарашга ўргатишди

Ҳаётга янгича қарашга ўргатишди

Мамлакатимизда аёллар ва болаларнинг ҳаётини яхшилаш, уларни турли қийинчиликлардан муҳофаза қилиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ижтимоий ҳимоя тизимидаги ислоҳотлар ана шу эзгу мақсадлар сари қаратилган бўлиб, айниқса, эҳтиёжманд қатламлар, оғир ижтимоий ҳолатга тушиб қолган фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишда янги тизим яратилмоқда.

Голливуд актёри ўзбек заминида етишган буюк олимлар ҳақида ҳикоя қилади

Голливуд актёри ўзбек заминида етишган буюк олимлар ҳақида ҳикоя қилади

Мамлакатимизда бой маънавий ва тарихий меросни, шунингдек, Шарқ олимларининг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини кенг тарғиб этишга қаратилган кўплаб маданий ва гуманитар лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Европа осмонида учаётган дронлар кимники? (+видео)

Европа осмонида учаётган дронлар кимники? (+видео)

Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати директори Александр Бортниковнинг таъкидлашича, яқинда Европа давлатлари ҳаво ҳудудида рўй берган дронлар билан боғлиқ воқеалар НАТО нинг, яъни Европа давлатлари махсус хизматлари томонидан қилинаётган “ўйин” эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу воқеаларда Ғарб хизматлари иштирок этаётганига шубҳа йўқ. Бу ҳақда у 16 октябрь куни Самарқандда ўтказилган МДҲга аъзо давлатларнинг хавфсизлик ва махсус хизмат раҳбарлари кенгаши йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради "Интерфакс" агентлиги.